Линклар

Покистонда аҳолига қурол бериляпти


Покистон ҳукумати мамлакат шимол-ғарбида яшовчи аҳолини жангариларга қарши курашиш учун қуроллантирмоқда.

Ушбу ҳудудда жойлашган вилоят раҳбарларидан бири Амир Ҳайдарнинг айтишича, экстремистларга алоқаси бўлмаган қишлоқ аҳолиси мудофаа мақсадида қуроллантирилади, улар 30 мингга яқин қурол-аслаҳа билан таминланади.

Аммо Покиситон Армияси ва Ички ишлар вазирлиги расмийлари вилоят раҳбарлари улар билан бу масалани муҳокама этмаганларини айтмоқда.

Сўнгги пайтларда Покистон шимол-ғарбида Толибон ва Ал – Қоида гуруҳлари фаоллашгани кузатилди.
XS
SM
MD
LG