Линклар

Юртбоши Туркманбоши билан учрашади


24-25 феврал кунлари Туркманистон президенти Ғурбанғули Бердимуҳаммедов расмий ташриф билан Тошкентга келади.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати маълум қилди.

“Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан ўтказиладиган музокаралардан сўнг, икки давлат ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги бир қатор ҳужжатлар имзоланади”,-деб ёзади президент матбуот хизматига таянган ҳолда Регнум ахборот агентлиги.

Маълумотда айтилишича, 2008 йилда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айрибошлаш 132,3 миллион долларни ташкил этган. Бу эса 2007 йилга нисбатан 38 фоизга кўпдир.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида туркман капиталига асосланган учта қўшма корхона, Туркманистон ҳудудида эса ўзбекистонликлар асос солган тўртта ширкат фаолият кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG