Линклар

logo-print

Ўзбек дзюдочилари ғалаба қилди


Ўзбекистонлик икки спортчи Гамбургда ўтган дзюдо бўйича халқаро мусобақада олтин медалга сазовор бўлди.

Биринчи олтин медални ўз командасига Пекиндаги олимпиада ўйинларида бронза медал соҳиби бўлган Ришод Собиров совға қилди.

Бир оз кейинроқ эса Абдулла Тангриев кубалик Оскар Брисонни енгиб, иккинчи олтин медални қўлга киритди.

Шундай қилиб, бу икки спортчи Лондонда ўтадиган 2012 йил олимпиадасига танлов доирасида биринчи рейтинг баҳосига эга бўлдилар.
XS
SM
MD
LG