Линклар

Ўзбекистонда гиëҳвандлар кўпаймоқда


Ўзбекистонда банг моддалари истеъмол қилувчи 130 минг одам рўйхатга олинган. Бу эса Марказий Осиёдаги энг катта кўрсаткичдир.

Бу ҳақда БМТнинг наркотик моддаларни назорат қилиш тузилмасининг Марказий Осиё бошқармаси раҳбари Жеймс Каллаханга таянган ҳолда “Новости” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

- Ўзбекистон минтақада аҳолиси энг кўп бўлган давлатдир. Бу ерда гиёҳвандларнинг кўплиги ҳам мана шу сабаб билан боғлиқ, деди Каллахан ахборот агентлиги мухбирига.

Мутахассис тақдим этган маълумотларда айтилишича, гиёҳвандлар сони Қозоғистонда 100 минг, Қирғизистонда 26 минг, Тожикистонда эса 23 минг кишини ташкил этади.

Жеймс Каллаханнинг айтишича, 2007 йилда Марказий Осиёда 91 минг 800 одам наркотик моддалар истеъмол қилган бўлса¸ бугунга келиб улар сони 279 минг кишига етган.
XS
SM
MD
LG