Линклар

logo-print

Ҳинд эртаги – Оскар ғолиби


Америка киноакдемиясининг энг нуфузли категориялар бўйича совринларининг “Кулбадан чиққан миллионер” га берилиши¸ Ҳиндистон¸ айниқса унинг харобаларида умргузаронлик қилаëтган миллионлари учун тарихий воқеа бўлди.

Америка киноакдемиясининг энг нуфузли категориялар бўйича совринларининг “Кулбадан чиққан миллионер” га берилиши¸ Ҳиндистон¸ айниқса унинг харобаларида умргузаронлик қилаëтган миллионлари учун тарихий воқеа бўлди.

Америка киноакадемиясининг дунëдаги энг нуфузли Оскар мукофотининг бу йилги асосий совринлари Мумбай харобаларидан чиққан билағон бола ҳаëтидан ҳикоя қилувчи “Кулбадан чиққан миллионер” филмида кетди.

Кинорежиссëр Стивен Спилберг “Кулбадан чиққан миллионер” йилнинг энг яхши кинокартинаси деб топилганини эълон қилгач¸ кузатувчилар фикрича¸ Ҳолливудда тарихий бурилиш юзага чиқди.

Зотан¸ Оскар тарихида бошқа мамлакатлар¸ “Кулбадан чиққан миллионер” мисолида Ҳиндистоннинг Мумбайида суратга олинган филм Америка киноакадемиясининг энг олий мукофотига лойиқ топилиши ноëб ҳодиса.

Бу филмнинг биргина эмас¸ жами 8 та Оскарни қўлга киритиши эса¸ Америка киноакадемиясининг ўз тарихида ҳам ҳар йил учрайдиган ҳодиса эмас.

Бундай тарихий кечадан¸ фақат Лон-Анжелеснинг маросим ўтган ҳашаматли қасри¸ айни пайтда Мумбай харобалари ҳам ларзага келди.

Мумбай харобалари – миллионлаб кўчада туғилиб¸ кўчада ўладиган қашшоқлик етиштирган билағон боланинг “Ким миллионер бўлишни истайди?“ қабилидаги телевизион шоуда ғолиб чиқиб нафақат миллионлар¸ балки муҳаббатига ҳам эришиши ҳақдаги филм¸ айни пайтда энг яхши киносценарий¸ кинематография¸ овоз¸ таҳрир¸ мусиқа ва қўшиқ категориясида ҳам Оскар ғолиби деб топилди.

Филм продюсери Кристиан Колсон¸ “Кулбадан чиққан миллионер” да Анил Капурни истисно қилганда¸ от чиқарган актëрлар ўйнамаганини айтар экан¸ сценарийда тасвирланган воқеалар¸ филм команадаси муҳабабтини қозонганини таъкидлайди.

- Биз биргаликда фавқулодда жараëнни бошдан кечирдик. Филмни бошлаган маҳалимизда¸ унда на бирор юлдуз¸ бизда на уни тугатишга етгулик куч ва на истаганимизни суратга олишга имкон берувчи пул бор эди. Қўлимизда бор-йўқ нарса¸ ўқиганларнинг барини ўзига ошиғу беқарор қилувчи ажойиб сценарий эди¸ холос. Бизда гениал режиссëр¸бугун истеъдодига ўзингиз баҳо беришингиз мумкин ўз қарорида қатъий команда бор эди¸ холос¸ дейди ҳинд эртагини Ҳолливуд эртагига айлантирган филм продюсери.

“Кулбадан чиққан миллионер” нинг Мумбай харобазорларидан чиққан номини биров эшитмаган қаҳрамонлари ҳозирча индивидуал роллар учун Оскар ола олмаган бўлса¸ энг яхши актëр ва актриса категориялари бўйича мукофот дунë киномухлисларига номлари таниш юлдузларга насиб этди.

“Мутоалачи “ филмидаги нацистлар концлагеридаги қўриқчи аëл роли учун йилнинг энг яхши актрисаси деб топилган британиялик актриса Кейт Винслет Оскарни қўлга олар экан¸ кўз ëшларини тия олмади.

- Агар Оскарни қабул қилишда айтиладиган гапларни олдиндан машқ қилмадим¸ десам ëлғон бўлади. Адашмасам¸ мен бу гапларни 8 ëшлигимда¸ ҳаммомдаги ойна қаршисида Оскар ҳайкалчаси ўрнида шампун қутисини ушлаган ҳолда машқ қилган эдим. Бугун қўлимда ушлаб турганим эса¸ шампун қутиси эмас...¸ деди Винслет.

Сеан Пенн¸ “ Сут“ филмидаги роли учун йилнинг энг яхши актëри деб топилган бўлса¸ испаниялик Пенелопа Круз ва австралиялик Ҳеаз Леджер иккинчи даражали роллар категориясида ғолиб деб топилдилар.

Энг яхши хориж кинокартинаси категориясида¸ кутилгани каби “Башир билан валс” филми эмас¸ балки Япония киноижодкорларининг “ Жўнаб кетишлар“ филми 2009 йилги Оскарга лойиқ топилди.
XS
SM
MD
LG