Линклар

Шимолий Корея баллистик ракетага эга бўлган


Жанубий Корея расмий Пхеньяннинг ўрта масофага уча оладиган янги баллистик ракета билан қуроллангани тўғрисида хабар тарқатди.


Жанубий Корея Мудофаа вазирлигига кўра, янги ракета 3000 кмгача бўлган масофадаги нишонни уришга қодир.


Мазкур хабар¸ Шимолий Корея ҳукумати жорий ойда узоқ масофага учувчи янги баллистик ракета синови ўтказишга тараддуд кўраётгани борасидаги мавжуд ташвишлар ортидан пайдо бўлди.


Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги муносабатлар ҳам узоқ йиллар давомида совуқлигича қолмоқда.


Расмий Сеул Пхеньян ҳукуматини ядровий дастур борасида ўз зиммасига олган мажбуриятларга содиқ қолишга чақириб келмоқда.

XS
SM
MD
LG