Линклар

Ироқда яна портлашлар рўй берди


Ироқ бўйлаб содир этилган зўравонликлар оқибатида камида олти киши нобуд бўлди.


Ироқ расмийларига кўра, қуролланган шахслар Бағдод яқинидаги полиция назорат пунктига ҳужум уюштирган. Оқибатда уч киши, жумладан, икки аскар нобуд бўлган.


Шу куннинг ўзида пойтахтда Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги олдида йўл четига ўрнатилган бомба портлатиб юборилган. Мазкур портлашда тинч аҳоли вакилларидан икки киши нобуд бўлган, олти фуқаро тан жароҳати олган.

Искандария туманида содир этилган портлашда эса бир фуқаро нобуд бўлган.


Бағдодга яқин ҳудудда ҳам рўй берган портлашда камида олти киши жароҳатланган. Иккала портлашда ҳам полиция ходимларининг нишонга олингани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG