Линклар

ЕИ қўшнилар билан алоқаларни яхшиламоқчи


Европа Иттифоқининг Ташқи алоқалар бўйича комиссари Бенита Ферреро-Валднер ЕИга аъзо давлатларнинг 19-20 мартга белгиланган саммитида собиқ совет иттифоқи республикалари билан алоқаларни яхшилашга қаратилган режани қўллаб-қувватлашига умид билдирди.


ЕИ Ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги учрашуви чоғида гапирган Бенита Ферреро-Валднер Россиянинг Грузия билан август ойидаги ҳарбий можароси ҳамда январ ойидаги Россия-Украина газ тортишувидан сўнг мазкур режа ЕИ учун долзарб масалалардан бирига айланганини таъкидлади.


Европа комиссияси яқинда иттифоқнинг шарқий қўшнилари ҳисобланмиш Украина, Грузия, Озарбойжон, Арманистон в Молдовага турли дастурлар учун қўшимча 350 миллион евро ажратиш режасини ошкор қилди.


Ўтган йил ЕИ мазкур давлатларда барқарорлик равнақ топиши ва таррақиётни қўллаб-қувватлаш мақсадида 250 миллион евро ажратган эди.

XS
SM
MD
LG