Линклар

Биржа кўрсаткичларидаги иниш рекорд даражага етди


Америка бизнеси фаоллигини кўрсатувчи Dow Jones кўрсаткичлари Нью Йорк биржасида 3.5 фоизга пастлаган ва бу сўнгги 12 йил ичидаги энг паст кўрсаткич экани айтилмоқда. Шунингдек, Nasdaq кўрсаткичлари ҳам пастга шўнғиган.

Иниш Европа биржаларида ҳам кузатилди. Лондон ва Парижда индекслар бир фоизга пастлаган бўлса, Франкфурт биржасида тушиш 2 фоизни ташкил этган.

Кузатувчилар биржа кўрсаткичларининг тушишини сармоядорларнинг яқин келажакда иқтисодий бўҳрондан чиқишга ишончсизлиги билан боғламоқда.

Айни пайтда АҚШ ҳукумати банкларни хонавайрон бўлишдан қутқариш ва банк тизимини сақлаб қолишга жиддий бел боғлаган.
XS
SM
MD
LG