Линклар

“Мемориал” ўзбек сиёсий маҳбуслари рўйхатини ёйинлади


Россиядаги “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистонда 2004-2008 йиллар оралиғида қамоққа олинган сиёсий маҳбуслар рўйхатини эълон қилди.

293 саҳифага жо бўлган рўйхатга 1452 махбус номи кирган. Уларнинг қарийб 95 фоизи диний мотивлар бўйича айбланганлардир.

Мемориал ташкилоти маълумотларига кўра, Ўзбекистонда сўнгги беш йил мобайнида 30 нафар ҳуқуқ фаоли, 14 нафар мухолифат аъзоси, 18 нафар журналист ва адиб ҳамда 20 дан зиёд турли дин тарғиботчилари қатағон қурбонига айланган.

Мемориал ташкилоти Ўзбекистонда сиёсий махбуслар рўйхатини 1999 йилдан бери эълон қилиб боради.

Ҳозирга қадар ташкилот Ўзбекистонда 6000 га яқин сиёсий ва виждон тутқуни ҳақида маълумотга эга эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG