Линклар

Туркман президенти Ўзбекистонга келди


Туркманистон раҳбари Қурбонқули Бердимуҳаммедов расмий ташриф билан Тошкентга келди.

Ташриф давомида Туркманистон президенти ўзбекистонлик ҳамкасби Ислом Каримов билан учрашиб, давлатлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, минтақа ва халқаро ҳаётга оид бошқа масалаларни муҳокама қилади.

Шунингдек, Бердимуҳаммедов ўз мамлакати ютуқлари кўргазмаси ҳамда Туркманистоннинг Тошкентдаги элчихонаси янги биноси очилишида ҳам қатнашади.

Бу Қурбонқули Бердимуҳаммедовнинг президент лавозимида Ўзбекистонга қилаётган иккинчи ташрифидир.
XS
SM
MD
LG