Линклар

Гаага Баширни ҳибс этиш бўйича қарор бериши мумкин


Гаагадаги халқаро жиноят суди Судан раҳбари Умар Ҳасан ал-Баширни ҳибсга олиш ҳақида 4 март куни қарор бериши кутилаяпти.

Ҳарбий жиноятлар бўйича халқаро маҳкама прокурорлари геноцид ва инсониятга қарши жиноятларда айбланаётган Баширнинг ҳибсга олинишини ўтган йил ўрталаридан бери талаб этиб келадилар.

Судан раҳбари Умар Ҳасан ал-Башир 2002 йилда ташкил топган Гаагадаги халқаро жиноят судига тортилган биринчи давлат раҳбари бўлиши кутилмоқда.

Аммо Баширнинг ўзи Дарфурдаги инсониятга қарши жиноятлар бўйича қўйилаётган айбловларни инкор этиб, Гаага маҳкамасини Ғарбнинг ўзаро тил бириктируви маҳсули сифатида таърифлаб келади.
XS
SM
MD
LG