Линклар

logo-print

Бажурда толиблар ўт очишни тўхтатди


Покистон шимолий-ғарбидаги Бажур вилоятида Толибон жангарилари ўт очишни тўхтатгани ҳақида эълон қилди.

Толибон қўмондонларидан бири Фақир Муҳаммаднинг бу ҳақдаги баёноти ўтган ҳафтада Покистон шимоли-ғарбидаги яна бир вилоятида толиблар ва ҳукумат кучлари ўртасида ўт очишни тўхтатиш ҳақида ўзаро келишувга эришилиши ортидан янгради.

Бажур вилоятига қўшни Малоканд вилоятида ҳам Толибон ҳаракати ўт очишни тўхтатгани ҳақида эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG