Линклар

logo-print

Элчихона ходими қулфурушликда айбланмоқда


Тошкент шаҳар Чилонзор туман жиноят ишлари суди ходимининг маълум қилишича, шу кунларда одам савдосига алоқадорликда айбланган Ўзбекистон фуқароси Қаюм Ортиқов 6 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб ёзади gorizont.uz сайти.

Ортиқов саъй-ҳаракатлари билан Россияга юборилган республика фуқароларининг узоқ вақт мобайнида қулдек ишлатилгани хабар қилинмоқда.

Тергов жараёнида Қаюм Ортиқов Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида қўриқчи бўлиб ишлаши аниқланган.

“Горизонт” манбасининг маълум қилишича, британиялик дипломатлар мазкур ҳодиса юзасидан ҳеч қандай муносабат билдирмаганлар, бироқ элчихонанинг маҳаллий ходимларидан бири судга босим ўтказишга ҳаракат қилган.
XS
SM
MD
LG