Линклар

Конгресс Покистон харажатларини танқид қилди


- Покистондаги жангарилардан келаётган таҳдидларни бартараф этиш мақсадида АҚШ томонидан Покистонга ажратилган 12 миллиард долларлик ёрдамдан ҳеч қандай наф бўлмаган, дейилади АҚШ Конгресси комиссияси ҳисоботида.


АҚШ ҳукумати сарф-харажатларини назорат қилувчи комиссияга кўра, АҚШ ва Покистон биргаликда олти йил мобайнида олиб борган уринишларига қарамай Ал-Қоида ҳозир ҳам АҚШга ҳужум қила олиш қобилиятига эга.


Ал-Қоида жангариларининг Покистоннинг қабилалар истиқомат қилувчи минтақаларидан бошпана топгани айтилади.


Ҳисоботда айтилишича, 2002 йилдан буён расмий Вашингтон Покистон ҳукуматига жами 12.3 миллиард долларлик ёрдам кўрсатганига қарамай АҚШ томони минтақадаги муаммоларга ечим бўла оладиган мукаммал бир режани ишлаб чиқа олмаган.

XS
SM
MD
LG