Линклар

logo-print

Пхеньян фазо дастурини бошлаш арафасида


Шимолий Корея фазога сунъий йўлдош учиришга тайёргарлик кўрмоқда.


Корея оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, коммуникация мақсадлари учун ишлатиладиган суъний йўлдошни фазога учириш учун кенг кўламли тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.


-Kwangmyongsong-2 экспериментал коммуникацион суъний йўлдошни Unha-2 ракетаси ёрдамида Тонгхае космодромидан фазога чиқариш борасида тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди, деди Корея давлат телевидениеси сухандони.


Бироқ ракетага қачон старт берилиши ҳозирча ошкор қилинмади.


Бундан бир оз аввал Шимолий Корея ҳукумати узоқ масофага учувчи янги баллистик ракета синови ўтказишга тараддуд кўраётгани борасида хабарлар пайдо бўлган эди.


Айни пайтда Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Ю Мунг Хван ракета синови минтақа хавфсизлига салбий таъсир кўрсатишини маълум қилди.


- Биз Шимолий Кореядаги воқеалар ривожини яқиндан кузатиб бормоқдамиз. Ишончим комил, расмий Пхеньян узоқ масофага учувчи ракета синовини ўтказмайди, боиси бу ҳаракатлар минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигига салбий таъсир кўрсатади¸ деди Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири.

XS
SM
MD
LG