Линклар

Ходорковский қайтадан маҳкамага тортилади


ЮКОС ширкатининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский Сибир қамоқхонасидан Москвага кўчирилди.


Москва шаҳар суди матбуот вакилининг билдиришича, “МЕНАТЕП” банки собиқ раиси Платон Лебедев ҳам Ходорковский билан биргаликда Москва турмасига кўчирилган.


Ҳар иккала маҳбусга молиявий жиноятлар содир этганлик бўйича янги айблов илгари сурилмоқда. Маҳкама жараёнининг учинчи март куни бошланиши кутилмоқда.


Ходорковский
2005 йилдан буён қамоқ жазосини ўтаб келмоқда. ЮКОС компаниясининг собиқ раҳбари товламачилик ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланиб 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.


Бироқ Ходорковский ўзига қўйилган барча айбловларни инкор қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG