Линклар

НАСА сунъий йўлдошни учира олмади


АҚШ Фазовий тадқиқотлар маркази-НАСА атмосферага чиқарилаётган заҳарли газлар миқдорини ўлчашга мўлжалланган сунъий йўлдошни фазога чиқариш уринишлари муваффақиятсизлик билан якунланганини маълум қилди.


НАСА расмийларининг билдиришича, парвоз давомида сунъий йўлдошнинг ракета модулидан бўлинишида муаммолар туғилгани туфайли аппарат орбитага чиқа олмаган.


Олимлар мазкур сунъий йўлдош ёрдамида заҳарли газлар эмиссиясининг иқлим ўзгаришига қандай таъсир кўрсатишига оид тадқиқот ўтказишни режалаштираётган эди.

XS
SM
MD
LG