Линклар

Туркман президенти Тошкент сўзлашувларини бошлади


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов расмий ташриф билан Тошкентга келди.


Тошкент аэропортида Туркманистон раҳбарини Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди, дея хабар тарқатди УзА ахборот агентлиги.


Қурбонқули Бердимуҳаммедов Тошкентда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашади.


Музокараларда икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама этилади.


Учрашувлар якунида эса президентларнинг Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини кенгайтиришга оид ҳужжатларни имзолаши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG