Линклар

logo-print

Толибон битим муддатини узайтирди


Толибон ҳаракатининг Покистондаги матбуот вакили Муслим Хон жангарилар Сват водийсида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув муҳлатини чўзганини маълум қилди.


Муслим Хон сўзларига кўра, жангарилар етакчиси Мавлоно Фазлуллоҳ бошқа етакчилар билан ўтказилган кенгашда эртага муддати тугайдиган ўзаро ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни янада узайтиришга келишиб олган.


Бундан бир ҳафта муқаддам Покистон ҳукумати минтақадаги жангариларни жиловлаш мақсадида Сват водийсида шариат қонунларини жорий қилган эди.


Айни пайтда¸ АҚШ, ЕИ ва Афғонистон ҳукумати расмий Исломобод ҳаракатларидан жиддий ташвиш билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG