Линклар

Ҳелмандда хорижлик аскарлар нобуд бўлди


Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида халқаро кучларнинг тўрт аскари ва тинч аҳоли вакилларидан бир киши нобуд бўлди.


Ҳозирча АҚШ қўшинлари қўмондонлиги ҳалок бўлган ҳарбийларнинг қайси давлат фуқароси эканини ошкор қилмади.


Шунингдек, душанба куни бир гуруҳ жангариларнинг хавфсизлик кучлари карвонига ҳужум уюштиргани хабар қилинмоқда.


АҚШ ҳарбийларига кўра, рўй берган тўқнашувларда 16 нафар жангари ҳукумат кучлари томонидан йўқ қилинган.

XS
SM
MD
LG