Линклар

logo-print

Перес Фаластин билан тинчликка чақирди


Исроил президенти Шимон Перес парламент янги депутатларини Фаластин билан тинчликка эришишни устивор йўналиш қилиб белгилашга чақирди.

Исроил президентининг бу сўзлари 10 феврал кунги сайловлардан сўнг илк бора ўтказилаётган парламент сессияси чоғида янгради.

Қаттиққўл сиёсат тарафдорлари мамлакатда ўтказилган сайловларда яхши натижага эришиб, 120 ўринли Кнессетда кўпчиликни ташкил этиш имкониятини қўлга киритди.

Жума куни президент Шимон Перес коалицион ҳукумат тузиш ваколатини ашаддий ўнгчиларнинг Ликуд партияси етакчиси Бенямин Нетаняҳуга топширди.

XS
SM
MD
LG