Линклар

Обама Конгресc палаталари олдида чиқиш қилди


Конгресcнинг икки палатаси олдида чиқиш қилган Обама мамлакат ўта мураккаб даврни бошдан кечираётгани ва иқтисодий бўҳрон мамлакатни заифлаштиргани, аммо Америка барибир иқтисодий бўҳронни енгишию мамлакат иқтисоди аввалгидек мустаҳкам бўлишига ишонишини таъкидлади.

Сешанба куни АҚШ Федерал заҳира тизими раҳбари Бен Бернанке, агар мамлакат молия бозорида барқарорлик тикланса, Америка шу йилнинг ўзида иқтисодий турғунликдан чиқиши мумкин, деб айтган эди.

- Агар АҚШ маъмурияти, Конгресс ва Федерал заҳира тизими тарафидан кўрилаётган чоралар ижобий натижа берса ва молия бозорида барқарорлик тикланса, мени назаримда 2009 йилнинг ўзидаёқ иқтисодий турғунлик даври тугаши ва 2010 йил ўсиш йили бўлиши мумкин, деб баёнот берган эди АҚШ Федерал заҳира тизими раҳбари Бен Бернанке.

АҚШ президенти Барак Обама ташаббуси билан яқинда Конгресс мамлакат иқтисодини рағбатлантириш дастури учун 787 миллиард доллар ажратди.

Ушбу режа ўртаҳол ва камбағал америкаликларни муайян солиқлардан озод қилиш¸ иқтисодни ривожлантириш¸ янги иш ўринлари ташкил этиш ва банклар ҳамда мижозларга сарфлаш учун кўпроқ пул қолдиришни кўзда тутади.
XS
SM
MD
LG