Линклар

АҚШ ҳарбийлар Ироқни 1,5 йил ичида тарк этади


Америка ҳарбий бўлинмалари яқин 19 ой ичида Ироқдан чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс агентлиги Оқ уй мулозимига таяниб хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама яқин кунларда эълон қилади.

Ҳозирда Ироқда 142 минг аскарли Америка қўшини бор. АҚШ ҳарбий бўлинмалари Ироқдан чиқарилганидан сўнг, у ерда 50 минг америкалик ҳарбий қолади ва улар асосан ироқлик аскарларни ўқитиш ишларига жалб этилади.

Вашингтон ва Бағдод ҳукуматлари ўртасидаги келишувга мувофиқ, АҚШнинг барча қўшини 2011 йилга қадар Ироқни тарк этиши керак.
XS
SM
MD
LG