Линклар

“Маҳаллий муаммонинг маҳаллийча ечими”


Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший мамлакат шимолий-ғарбида жойлашган Сват водийсида Толибон билан эришилган ўт очишни тўхтатиш битимини "маҳаллий муаммонинг маҳаллийча ечими", деб атади.

Қурайшийнинг таъкидича, бу ерда гап жангариларни тинчитиш ҳақида бораётгани йўқ.

Расмий Исломобод жангарилар қўлларидаги қуролларини қўйишга рози бўлсалар, минтақада шариат тизимини мустаҳкамлашни таклиф этганди. Бу эса Покистонда экстремизм кучаяётганидан ташвишланаётган АҚШ, Европа, Афғонистон ва Ҳиндистон ҳукуматлари хавотирига сабаб бўлган эди.

Толибон Сват водийсида шариатнинг ўзлари истаган қаттиққул шаклини жорий этиш учун қарийб икки йилдан буён жанг олиб боради.
XS
SM
MD
LG