Линклар

logo-print

Миллий низо қўзғовчи судланмоқда


Бугун Москва суди Ноқонуний миграцияга қарши ҳаракат раҳбари Александр Белов ишини кўриб чиқади. Белов миллатлараро низо қўзғашга уринганликда айбланмоқда.

Тергов хулосасига кўра, Ноқонуний миграцияга қарши ҳаракат раҳбари 2007 йилда ўтказилган намойишлардан бирида антисемит кайфиятидаги чиқишлари билан бирга Марказий Осиё ва Кавказ халқларини ҳақоратловчи баёнотларни ҳам берган.

Агар Александр Белов айбдор деб топилса, 10 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG