Линклар

Ўзбек-туркман президентлари учрашди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Дўрмон қароргоҳида Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан музокаралар ўтказди.


Президентлар учрашувидан сўнг, қўшма баёнот қабул қилиниб, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.


Журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида президентлар Дўрмон қароргоҳидаги музокаралар очиқ, ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳида ўтганини қайд этдилар.


Бундан ташқари, президентлар имзоланган ҳужжатлар Тошкент-Ашхобод муносабатларини янада ривожлантириш ва икки давлат халқлари манфаатлари учун хизмат қилишига умид билдирдилар.

XS
SM
MD
LG