Линклар

Эрон ядровий иншоотни синовдан ўтказмоқда


Эрон Россия ёрдамида барпо қилинган Бушаҳрдаги ядровий иншоотни ишга тушириш арафасида бу ерда синов ишлари бошлаб юборилганини маълум қилди.

Эрон Атом энергияси агентлиги матбуот вакили Муҳсин Ширазийнинг билдиришича, Эронга ташриф буюрган Росатом раҳбари Сергей Кириенко ва унинг эронлик ҳамкасби Ғуломризо Оғазоданинг Бушаҳрдаги Атом электр станциясига бориши кутилмоқда.

Мазкур ядровий иншоотни жорий йил якунига қадар ишга тушириш режалаштирилган.

Айни пайтда¸ Ғарб Россиянинг ядровий иншоотни барпо қилишда Эронга кўмаклашаётганини кескин танқид қилиб келмоқда.
Россия ўз навбатида Бушаҳрдаги ядровий иншоотнинг тинчлик мақсадларга йўналтирилганини билдириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG