Линклар

logo-print

Турк йўловчи самолёти ҳалокатга учради


Турк ҳаво йўллари компаниясига тегишли йўловчи учқич Амстердам аэропорти яқинида ҳалокатга учради.

Амстердам расмийларининг маълум қилишича¸ учқич бортидаги 129 йўловчи ва 7 экипаж аъзосидан 9 одам ҳалокат оқибатида нобуд бўлган¸ 50 дан ошиқроқ йўловчи жиддий жароҳат олган.

Истанбулдан ҳавога кўтарилган Боинг учқичи Амстердам аэропорти яқинидаги далага қўниш чоғида уч бўлакка бўлиниб кетган.

Ҳозирча фожеага нима сабаб бўлгани маълум эмас.
XS
SM
MD
LG