Линклар

Обама иқтисодни қутқаришга ваъда берди


АҚШ Конгрессида чиқиш қилган президент Барак Обама мамлакат иқтисодини қайта тиклашга ваъда берди.

АҚШ президенти сифатида қасамëдга келтирилганидан буён Конгрессининг иккала палатаси ва мамлакат жамоатчилигига қилган биринчи мурожаатида Барак Обама ўз маъмурияти жаҳоннинг бошқа давлатлари билан янгича ёндашув даврини бошлаганини билдирди.

Бундан ташқари Обама Ироқдаги урушни тугатиш¸ ҳамда Афғонистон-Покистон чегара ҳудудларидан келаётган таҳдидларни бартараф этишга қаратилган янги стратегия ишлаб чиқишга ҳам ваъда берди.

- Дўстларимиз ва иттифоқчиларимиз ёрдамида Ал-Қоидани мағлуб этиш¸ ҳамда эктремизмга қарши кураш мақсадида Афғонистон ва Покистонга оид янги стратегия ишлаб чиқамиз. Мен террорчиларнинг жаҳоннинг нариги бурчагидан туриб, Америка халқига қарши фитна уюштиришига йўл қўймайман, деди президент Обама.
XS
SM
MD
LG