Линклар

Ака-ука Шарифлар сайловдан четлатилди


Покистон Олий суди собиқ бош вазир Навоз Шариф ва унинг укаси Шаҳбоз Шарифни сайловлардан четлатиш тўғрисидаги қарорни ўз кучида қолдирди.

Бундан ташқари Олий суд қарорига биноан Шаҳбоз Шариф Покистоннинг энг кўп аҳоли истиқомат қилувчи Пунжоб вилояти вазири лавозимидан ҳам олиб ташланди.

Лаҳор шаҳар суди 2008 йил июл ойида мамлакат собиқ бош вазирига нисбатан илгари сурилаётган бир қатор айбловлар туфайли Навоз Шарифни парламент сайловларидан четлатиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Покистоннинг амалдаги ҳукумати эса мазкур қарор юзасидан Олий судга шикоят аризаси топширган эди.
XS
SM
MD
LG