Линклар

Япония ва Германия иқтисоди ёмон аҳволда


Японияда эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, жорий йил январ ойида мамлакат экспорти ҳажми ўтган йилга қараганда 45 фоизга қисқарган.

Экспорт қисқаришидан мамлакат автомобилсозларининг энг кўп зарар кўргани айтилмоқда. Ҳисоботда айтилишича, машиналар экспорти жорий йилда қарийиб 69 фоизга тушиб кетган.

Япония Молия вазирлигининг билдиришича, мамлакатнинг савдо балансидаги камомад 10 миллиард долларга етган.

Айни пайтда¸ Германияда эълон қилинган сўнгги ҳисоботга кўра, мамлакат иқтисоди 2008 йил давомида 2.1 фоизга чўккан. Бу иккала Германия бирлашган 1990 йилдан буён мамлакат иқтисодида кузатилаётган энг ёмон кўрсаткичдир.

Германия статистика марказининг билдиришича, сўнгги уч ой мобайнида экспорт кўлами 7.3 фоизга қисқарган, импорт кўлами эса 3,6 фоизга тушиб кетган.
XS
SM
MD
LG