Линклар

logo-print

Авиаҳалокат сабаблари ўрганилмоқда


Истанбулдан келаётган йўловчи учқичнинг Амстердам аэропортида ҳалокатга учраши сабаблари ўрганилмоқда.

Чоршанба куни бортида 128 йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси бўлган "Турк ҳаво йўллари" ширкатига қарашли учқич Амстердамнинг Сҳифол халқаро аэропорти қўналғаси яқинида ерга қулаган ва учга бўлиниб кетган эди.

Сҳифол халқаро аэропорти расмийлари ҳалокат оқибатида 9 одам ҳалок бўлганини, 80 дан зиёд одам жароҳатланганини ва улардан 6 нафарининг аҳволи ўта оғир эканини айтмоқда.

Ҳалокат сабабларини ўрганаётган терговчилар ҳодиса юзасидан ҳозирча аниқ бир гап айтгани йўқ.

"Турк ҳаво йўллари"га тегишли учқич сўнгги марта 2003 йилда ҳалокатга учраганди. Туркия шарқида юз берган мазкур ҳалокатда 65 одам ҳалок бўлган эди.

Сҳифол аэропорти 6 учиш йўлаги ва бир йирик йўловчи терминалига эга ва Европанинг бешинчи йирик аэропорти ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG