Линклар

Обама: “Молия сектори тартибга солиниши керак”


АҚШ президенти Барак Обама Конгрессни молия бозорлари устидан давлат назоратини кучайтиришга қаратилган қонунни қабул қилишга чақирди.

Обаманинг таъкидича, молия секторининг тартибга солиниши келажакда бугунги каби бўҳрон такрорланиши олдини олиши мумкин.

Айни пайтда АҚШ президенти янги қонун қоидалар бозордаги фаоллик ва рақобатга тўғаноқ бўлмаслиги кераклигини ҳам таъкидлади.

- Молия бозорлари аниқ қоидаларга муҳтож ва бу, энг аввало, истеъмолчилар ва сармоядорларни ҳимоя этишга йўналтирилиши керак.

Бу ерда гап молия бозорини исканжага олиш ёки молия институтлари ишига аралашиш ҳақида эмас, балки рақобат муҳитини рағбатлантириш ҳақида бормоқда, деди Барак Обама.

Чоршанба куни президент Обама АҚШ Когрессининг ҳар икки палатасига қарата қилган мурожаатида “Америка бўҳронни енгади ва мамлакат аввалгидан-да кучлироқ бўлади”, дея таъкидлаган эди.
XS
SM
MD
LG