Линклар

Афғонистон жанубида тўрт британ аскари ҳалок бўлди



Британия Мудофаа вазирлиги расмийларига кўра, уч нафар ҳарбий Ҳилманд вилоятининг Толибон гуруҳлари паноҳ топган Герешк қишлоғидаги бомба ҳужумидан ҳалок бўлган.

Тўртинчи британ аскари эса Сангин шаҳарчаси яқинида душанба кунги отишма пайти жароҳатланиб, ҳалок бўлган.

Афғонистонда Толибон ва Ал-Қоида жангари гуруҳларига қарши 2001 йилда ҳарбий амалиётлар бошланганидан бери ҳаммаси бўлиб, 149 британ аскари нобуд бўлди.

Ҳозирда Афғонистонда Бирлашган Қиролликнинг 8 минг аскари бор.
XS
SM
MD
LG