Линклар

Покистон АҚШдан учқич сўрамоқда


Покистон Афғонистонга яқин ҳудудларда макон топган жангариларга қарши зарба бериш учун Қўшма Штатлардан учувчисиз бошқариладиган учқичларни сўрамоқда.

Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайшийнинг Ассошиэйтед Пресс агентлигига билдиришича, ушбу масала кеча Вашингтонда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жэймс Жонс билан бўлган музокара чоғида кўтарилган.

Аввалроқ Американинг учувчисиз бошқариладиган учқичларидан Покистон ҳудудидаги жангари гуруҳларга зарба берилиши Исломобод норозилигига сабаб бўлиб келган.

Жаноб Қурайшийнинг таъкидича, учувчисиз бошқариладиган учқичларнинг Покистонга берилиши бу эҳтирослар жунбушини сусайтирган бўлар эди.
XS
SM
MD
LG