Линклар

Ўзбек-туркман ҳамкорлигига оид ҳужжатлар имзоланди


Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари ўртасида 25 феврал куни Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар якунида Ислом Каримов ва Қурбонқули Бердимуҳаммедов бир қатор ҳужжатлар имзоладилар.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, икки давлат раҳбари томонидан “озодликдан маҳрум этилган шахсларни топшириш тўғрисида ҳукуматлараро шартнома, шунингдек, жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик, давлатлар ҳудудларида ғайриқонуний равишда юрган шахсларни қабул қилиш-топшириш, Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасида чегара комиссияларининг фаолияти тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати билан Туркманистон Давлат чегара хизмати ўртасида тезкор-қидирув фаолияти соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги протокол, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати билан Туркманистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ўртасида ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимга протокол, “Ўзбектуризм” миллий компанияси билан Туркманистон Давлат туризм ва спорт ишлари қўмитаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди”.
XS
SM
MD
LG