Линклар

Ҳуқуқ ҳимоячиси Бишкекдан депортация қилинди


2009 йилнинг 26 феврал куни эрта тонгда Москвадан Бишкекка учиб келган таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Виталий Пономарёв Қирғизистон Республикаси учун номақбул шахс сифатида қирғиз расмийлари томонидан Россияга қайтариб юборилди. Бу ҳақда Уруш ва тинчликни ёритиш институтининг Қирғизистондаги ваколатхонаси хабар қилади.

Пономарёв қирғиз расмийларининг бу ҳаракатини ўз ишлаган “Мемориал” ҳуқуқни ҳимоя қилиш марказининг 2008 йил 1 октябри куни Новқатда содир бўлган воқеаларга юзасидан эълон қилган ҳисоботи билан боғлайди.

Ўша куни Қирғизистон жанубида бир гуруҳ новқатликлар Рамазон ҳайитини Новқат марказий майдонида нишонлаш талаби билан туман давлат маъмурияти биноси олдида митинг ўтказган эди. Мазкур намойишдан сўнг 32 киши ҳибсга олиниб, турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинганди.

Кейинроқ “Мемориал” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази бу ҳақда ҳисобот эълон қилган, унда 1 октябр воқеаларидан сўнг Новқатдаги вазият коммендантлик соатини эслатгани, новқатликлар ҳибсга олиниш ва таҳдидларда қўрқиб, кечки соат 5-6 дан кейин кўчага чиқмай қўйгани ёзилганди.

“Мемориал” ҳисоботида “Новқат воқеалари” Қирғизистонда либерализм даври тугаганини билдирувчи катта воқеалардан бири экани, инсон ҳуқуқлари муҳофазаси билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар эса эндиликда бу мамлакатда сиёсий маҳбуслар ва қирғизистонлик қочқинлар муаммолари билан шуғулланишларига тўғри келиши ҳам қайд этилганди.
XS
SM
MD
LG