Линклар

logo-print

Газ можароси қайта бошланиши мумкин


Россиянинг Газпром ширкати агар Украина газ учун 400 миллион долларлик қарзини тўламаса, 8 март куни бу давлатга газ узатишни тўхтатиши тўғрисида огоҳлантирди.

“Коммерсант” нашрининг ёзишича, Газпромнинг молия бўлими раиси Андрей Круглов ширкат раҳбарларининг бугунги учрашуви чоғида Украинанинг феврал ойида етказиб берилган газ учун тўловларни амалга ошира олмаслигидан жиддий ташвиш билдирган.

Нашрга кўра, Круглов агар Киев 7 мартгача мавжуд қарзларни тўламаса, Газпром ширкати 8 март куни Украинага газ етказиб беришни тўхтатишини маълум қилган.

Россия Янги йил арафасида ҳам Украинанинг қарзи туфайли бу давлатга газ узатишни бир неча кунга тўхтатиб қўйган эди. Бунинг оқибатида ЕИнинг аксар давлатларида газ тақчиллиги юзага чиқди.
XS
SM
MD
LG