Линклар

logo-print

Хитой АҚШ танқидига танқид билан жавоб берди



АҚШ Давлат департаментининг жаҳон давлатларидаги 2008 йилги инсон ҳуқуқлари вазиятига бағишланган янги ҳисоботида Хитойдаги аҳвол яна кескин танқид қилинди.

Давлат департаментининг янги ҳисоботида Шимолий Кореядаги аҳвол ўта абгор экани,бироқ Хитойда ҳам инсон ҳуқуқлари аҳволи яхшиланишдан йироқ экани айтилади.

- Хитойдаги инсон ҳукуқлари вазияти жорий йилда анча ёмонлашди, жумладан, Тибет ва Шинжон Уйғур мухтор ўлкасида ижтимоий, маданий ва диний эркинликларнинг поймол этилиши ташвишлидир, бу борада биз Хитойга босим ўтказишни давом эттирамиз¸ АҚШ Давлат котибининг демократия¸ инсон ҳуқуқлари ва меҳнат масалалари бўйича ëрдамчиси Карен Стюарт.

АҚШ танқидларини инкор қилган Хитой Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатда инсон ҳуқуқларига риоя қилинаётганлигини таъкидлаб, Вашингтонга бошқа давлатлар ички ишига аралашмасдан¸ ўз уйида тартиб ўрнатиш билан шуғулланишни тавсия қилди.

XS
SM
MD
LG