Линклар

logo-print

Обама янги бюджетни Конгрессга тақдим қилади


Бугун АҚШ президенти Барак Обаманинг Конгрессга 2010 йилги мамлакат бюджети лойиҳасини тақдим этиши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, қарийб уч триллион долларни ташкил этувчи бюджетнинг кўп қисми АҚШ соғлиқни сақлаш тизимини қайта ислоҳ қилишга йўналтирилган.

Бундан ташқари¸ янги бюджетда бой америкаликлар учун солиқларни кескин равишда ошириш ҳам назарда тутилган.

Бюджет лойиҳасида Барак Обаманинг сайловолди кампаниясида берган ваъдалари ўрин олган.

Чоршанба куни президент Обама АҚШ Конгрессининг ҳар икки палатаси олдида қилган мурожаатида “Америка бўҳронни енгиб ўтади ва мамлакат аввалгидан-да кучлироқ бўлади”, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG