Линклар

Kувайт Ироқ билан алоқаларни яхшиламоқда


Kувайт Ташқи ишлар вазири шайx Муҳаммад ал-Саббаҳ Бағдодга сафар қилди.

Бу ерда Kувайт расмийси Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий билан учрашиб, ўзаро алоқалар истиқболини муҳокама қилади.

Ироқ қўшинлари 1990 йил августида Кувайтни босиб олгандан сўнг бу давлат расмийлари илк бора Бағдодга сафар қилмоқда. Кувайт 1991 йилда АҚШ бошчилигидаги коалицион қўшинлар томонидан озод қилинган эди.

Бугунги кунга келиб¸ икки қўшни давлат ўртасидаги алоқалар тобора яхшиланиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG