Линклар

Турк учқичи ҳалокати сабаблари ўрганилмоқда


Ҳолландиялик мутахассислар Истанбулдан ҳавога кўтарилган йўловчи учқичнинг Амстердам аэропорти яқинида ҳалокатга учраши сабабларини ўрганмоқдалар.

Бугун мутахассислар воқеа жойида олинган расмларни синчковлик билан ўрганиб, учқичга тегишли қора қутидаги маълумотларни таҳлил қилган.

"Турк ҳаво йўллари" ширкатига тегишли учқичнинг чоршанба куни ҳалокатга учраши оқибатида камида 9 киши, жумладан, икки учувчи нобуд бўлди, 50дан зиёд йўловчи тан жароҳати олди. Жароҳатланганлардан камида олти нафарининг ўта оғир аҳволда экани айтилмоқда.

Ҳолландия расмийларига кўра¸ ҳалокатга учраган учқич йўловчиларининг 53 таси Ҳолландия ¸ 51 нафари Туркия фуқароси бўлган.

Йўловчилар орасида АҚШ¸ Италия¸ Британия¸ Таиланд фуқароларининг борлиги аниқланган. Ҳозирча 15 йўловчининг фуқаролиги аниқланмаган.
XS
SM
MD
LG