Линклар

Покистон мухолифати Олий суд қароридан норози


Покистонда мамлакат Олий судининг ака-ука Шарифларни сайловлардан четлатиш тўғрисида қарорига қарши норозилик акциялари бўлиб ўтди.

Хавфсизлик кучларининг Пунжаб вилоятидаги маҳаллий кенгаш биносини муҳрлаб қўйишига қарамай минглаб фуқаро бино олдида норозилик акцияси ўтказиб¸ Олий суд қарорининг бекор қилинишини талаб қилди.

Равалпинди шаҳрида сиёсий фаоллар ва хавфсизлик кучлари ўртасида кичик тўқнашув юзага чиққани хабар қилинди. Бу ерда ҳам намойишчилар Олий судни ўз қарорини бекор қилишга чақирганлар.

Чоршанба куни Покистон Олий суди собиқ бош вазир Навоз Шариф ва унинг укаси Шаҳбоз Шарифни сайловлардан четлатиш тўғрисидаги қарорни ўз кучида қолдирди.
XS
SM
MD
LG