Линклар

logo-print

Россия иқтисоди пастга шўнғишда давом этади


Россия Молия вазири Алексей Кудрин жорий йил бир баррел нефт нархи 55 долларга кўтарилган тақдирда ҳам мамлакат иқтисоди пастга шўнғишдан тўхтамаслигини билдирди.

РИА Новости ахборот агентлигига кўра, Алексей Кудрин солиқ расмийлари билан учрашувда Россиянинг глобал иқтисодий бўҳрондан жиддий зарар кўргани, келаси уч йил ичида бюджетга тушаётган даромад ҳажми ошмаслигини таъкидлаган.

Кудриннинг таъкидича, хорижлик сармоядорлар ҳануз Россияни тарк этмоқда, биргина январ ойида эса қарийб 40 миллиард доллар мамлакат ҳудудидан олиб чиқилган.

Шунингдек, Молия вазирининг билдиришича, мамлакат иқтисодий кўрсаткичлари ўтган ой 2008 йилнинг январ ойига солиштирганда 8.8 фоизга қисқарган.
XS
SM
MD
LG