Линклар

Қозоқлар энергияни тежамоқчи


Қозоғистон ҳукумати Марказий Осиёнинг бирлашган энергетик тизимидаги иштирокини тўхтатишини эълон қилди.

Эндиликда тежаб қолинган электр қувватининг мамлакат эҳтиёжи учун ишлатилиши кутилмоқда.

Қозоғистон Миллий энергетика тармоғи матбуот вакили Мурат Муҳамедсалиевнинг билдиришича, Тожикистонга ортиқча электр энергияси етказиб бериш натижасида Қозоғистонинг жанубий ҳудудларида электр қуввати тақчиллиги юзага чиққан.

Миллий энергетика тармоғининг баёнотида айтилишича, мазкур қарор мамлакат ичкарисидаги истеъмолчиларни электр энергияси билан мунтазам равишда таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
XS
SM
MD
LG