Линклар

Обама янги бюджетини тақдим этди


Бугун АҚШ президенти Барак Обама мамлакат Конгрессига 2010 йилги Америка бюджети лойиҳасини тақдим этади.

3¸5 триллиондан кўпроқни долларни ташкил этувчи янги бюджетнинг каттагина қисми АҚШ соғлиқни сақлаш тизимини қайта ислоҳ қилишга йўналтирилган.

Бундан ташқари¸ янги бюджетда бой америкаликлар учун солиқларни кескин равишда ошириш ҳам назарда тутилган.

Бюджет лойиҳасидан Барак Обаманинг сайловолди кампаниясида берган ваъдалари ўрин олган.

- Қисқа муддат ичида оилаларга ёрдам кўрсатиш ва иқтисодни қайта оёққа турғизишни кўзлаётган эканмиз, фақат молиявий тартибни қайта тиклаш билангина иқтисодий ўсиш ва тараққиётга эришиш мумкин. Бугун мен Конгрессга тақдим этаётган бюджет лойиҳаси айнан шу мақсадларни кўзлаган¸ деди Барак Обама.
XS
SM
MD
LG