Линклар

logo-print

"Нурчи"ларга ҳукм ўқилди


26 феврал куни Тошкентда “нурчилик”да айбланаётган “Ирмоқ” журнали ходимлари устидан ҳукм ўқилди.

Тошкент шаҳар жиноий ишлар суди “Ирмоқ” журнали ва “Етти иқлим” газетаси ходимлари - Баҳром Ибрагимов, Даврон Кабилов, Равшанбек Вафоев, Абдулазиз Дадахонов, Ботирбек Эшқўзиевларга 8 йилдан 12 йилгача бўлган муддатга қамоқ жазоси тайинлади.

Давлат қораловчиси ҳам суддан айбланувчиларга айнан 12 йилдан 8 йилга қадар бўлган жазо муддати берилишини сўраган эди.

Судда иштирок этган кузатувчилардан бирининг сўзларига кўра, суд ҳукмида айбланувчиларнинг Ўзбекистонда “Нурчилар” оқими тармоғини қайта тиклашга урингани ва уларга Ўзбекистон телерадиокомпанияси, бош прокуратураси, ички ишлар вазрилигидаги шахслар ёрдам бергани ҳам айтилган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, бу ишга алоқадорликда гумон қилиниб яна 50 га яқин шахс қўлга олинган ва тез орада улар устидан ҳам маҳкама жараёнининг бошланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG