Линклар

Вазирлар учрашуви якунига етди


Афғонистон, Покистон ва АҚШ бош дипломатларининг Вашингтондаги уч кунлик учрашуви ниҳоясига етди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон бу каби уч томонлама учрашувларни яна ўтказишни ваъда қилди.

- Ҳар уччала давлат муштарак мақсад-вазифаларга эга ва таҳдидлар ҳам умумийдир. Бизнинг ҳукуматимиз ўз дўстларига ҳамиша содиқдир, деди Клинтон хоним.

Вашингтондаги учрашувда Покистон томонидан ушбу давлат ташқи ишлар вазири Шоҳ Аҳмад Қурайший ҳамда Афғонистон томонидан ташқи ишлар вазири Рангин Дадфар Спанталар қатнашди.

- Афғонистон президент Обамадан, унинг мамлакатимизга алоҳида эътибор қаратаётганидан жуда миннатдор.

Унинг Афғонистон бўйича АҚШ сиёсатини қайта кўриб чиқиш қарори Афғонистонга тараққиёт тилагининг ёрқин ифодасидир, деди Афғонистон ташқи ишлар вазири Рангин Дадфар Спанта.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон хонимга кўра, муҳокамалар ўта очиқ руҳда ўтган ва учрашувдан мақсад ислом экстремизмига қарши янги стратегияни ишлаб чиқиш ва Покистон, Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш масаласини муҳокама этиш бўлган.

Учрашувда Америка томонидан АҚШнинг минтақа бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук ҳамда АҚШнинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги қўшинлари Бош қўмондони генерал Дэвид Петреус қатнашди.
XS
SM
MD
LG