Линклар

Авиаҳалокат сабаби аниқланди


Истанбулдан келаётган йўловчи учқичнинг Амстердам аэропортида ҳалокатга учраши сабабларидан бири учқич двигателининг ишдан чиққанидир.

Бу ҳақда ҳалокат сабабларини ўрганаётган Нидерландия авиация хавфсизлиги хизмати вакили маълум қилди.

Ҳозирда ҳалокатга учраган учқич қора қутиси Парижга экспертиза учун юборилган.

Чоршанба куни бортида 128 йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси бўлган "Турк ҳаво йўллари" ширкатига қарашли учқич Амстердамнинг Сҳифол халқаро аэропорти қўналғаси яқинида ерга қулаб, бўлиниб кетган эди.

Сҳифол халқаро аэропорти расмийлари ҳалокат оқибатида 9 одам ҳалок бўлгани, 80 дан зиёд одам жароҳатлангани ва улардан 6 нафарининг аҳволи ўта оғир эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG